Симона Халеп рақибини аямади

Симона Халеп "Prague Open" турнирининг иккинчи даврасида чехиялик теннисчи Барбора Крейчиковага қарши кортга тушди.

Мазкур учрашув уч сет давом этди. Унда тажрибали румин теннисчиси 3:6, 7:5, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Энди С.Халеп Прага шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг 1/4 финал босқичида польшалик Магдалена Фреш билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар