Симона Халеп "US Open" рўйхатидан ўтди
Руминиялик теннисчи Симона Халеп "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.
Мазкур турнирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш якунланишига оз вақт қолганида, Симона ўз аризасини топширди. Бироқ у жамоаси билан "US Open"да қатнашиши ҳамон сўроқ остида турибди.
Бундан аввал, румин гўзали Америка очиқ биринчилигининг ташкилотчилари теннисчиларнинг хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа теннисчиларнинг қарорига қараб, Нью-Йоркка бориши ҳақида аниқ жавоб этиши ҳақида тўхталиб ўтган эди.
Фикрлар