“Сити”дан кетмасам бўлмайди!
Вазият шуни тақозо этмоқда
«Манчестер Сити»нинг қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нури қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.
Аит-Нури 2025 йил ёзида «Вулверхэмптон»дан 36,3 миллион фунт стерлинг эвазига «Сити»га ўтган. Бироқ Райан «шаҳарликлар»нинг асосий таркибидан жой ола олмади.
Ўтган ёзда «Сити»да бош мураббий алмашганидан кейин Аит-Нури Премьер-лигада бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ. Шу сабабли Райан Энцо Маресканинг ишончини қозонишга энди умид қилмаяпти.
TEAMtalk маълумотларига кўра, Аит-Нури воситачилар орқали унга қизиқиш билдираётган клублар билан музокаралар олиб бормоқда. Улар орасида «Манчестер Юнайтед» ҳам бор.
«Сити» ва «Юнайтед» ўртасидаги рақобатга қарамай, Жазоир терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси Манчестернинг қизил қисмига кўчиб ўтишга қарши эмас. Бу икки клуб ўртасидаги сўнгги тўғридан-тўғри трансфер 2011 йилда Оуэн Харгривз ўтганидан бери амалга ошмаган
Кутилишича, «Сити» январь ойида Аит-Нури учун тахминан 30 миллион фунт стерлинг сўрайди. «Манчестер Юнайтед»дан ташқари, унга «Эвертон», шунингдек, Италия, Испания ва Германия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Изоҳлар (0)