"Сити" Гвардиола сабаб "Барса" футболчисини сотиб олиш фикридан қайтди

"Барселона" клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду бу ёз "Манчестер Сити"га ўтмайди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, “шаҳарликлар” португалиялик футболчини сотиб олиш фикридан қайтган. Боиси, у жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг режаларига кирмайди.

Бундан аввалроқ эса, каталонияликлар Семедуга "Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуни алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозир Семедуга "Интер" ва "Ювентус"дан жиддий қизиқиш бор.

Нелсон жорий мавсум “Барселона” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!