“Сити” менга ишонади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Матео Ковачич клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, янги мавсумда асосий таркибда ўйнашига ишонч билдирди.

Ковачич ўтган мавсумда мушоак ва тўпиқ жароҳатлари сабаб атиги тўққизта ўйинда иштирок этди. Шунингдек, унинг шартномаси якунига етишига ҳам бир йил қолган.

Шунга қарамай, 32 ёшли хорват футболчисини “Ювентус” ва “Интер” билан боғлашмоқда. Аммо Ковачичнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” уни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

- Мен клуб томонидан ҳеч қандай иккиланишни сезмаяпман. Улар билан гаплашдим ва менга ишонишларини тушундим. Буни уларнинг ўзидан эшитиш мен учун жуда муҳим эди.

Энди эса футболчи сифатида сен ҳар доим ўзингнинг энг яхши ўйинингни кўрсатишинг керак. Агар яхши ўйнасанг, мураббий биринчи навбатда сени майдонга туширади, - деди Матео Кавочич.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска ҳам Ковачични жамоада сақлаб қолишдан мамнунлигини билдирди.

- Матео бизнинг футболчимиз. У шу ерда экан, мен унга бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Менинг вазифам – ҳар бир футболчига ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишига кўмаклашиш. Агар у жамоада қолса, у билан ишлашни мамнуният билан давом эттираман, - деди тажрибали италиялик мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!