“Сити”га ўтишни истамайман!
Таниқли журналист Марио Кортегана “Реал”нинг франциялик легионери Эдуарду Камавинганинг келажаги ҳақида маълумот берди. Тажрибали ярим ҳимоячининг Мадрид клубидаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.
Уни бир неча гранд клублар сўраган. “Қироллик клуби” мутасаддилари Камавинганинг хизматларини “Манчестер Сити”га таклиф қилган ва томонлар бу борада музокара бошлаган эди.
- Мен клубдаги манбалардан Камавинга ва “Манчестер Сити” ҳақида сўрадим. Улар яна бир бор Камавинга “Реал”да қолишни хоҳлашини айтди.
Клуб Жозе Моуриньонинг яна бир ярим ҳимоячи олиш фикрига қўшилади. Лекин аввал кимнидир сотиш керак.
Муаммо шундаки, ҳозирги футболчилардан ҳеч бири кетишни истамаяпти, - деди Марио Кортегана.
Камавинга 2021 йили “Ренн”дан 31 миллион евро эвазига “Реал”га трансфер қилинган эди. Эдуарду 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 43 маротаба майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар