Ситора Турдибекова чорак финалда!
Хабарингиз бор, айни пайтда Нагоя-Аичи шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
-60 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Ситора Турдибекова Осиё ўйинларидаги биринчи жангини ўтказди. Унга вьетнамлик Ха Тхи Лин рақибалик қилди. Жангда анча ишончли ҳаракат қилган Турдибекова 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Самандар Олимов ва Кангпи Бохунтод (Таиланд) тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар