Собиқ ўзбекистонлик мураббий қўл остида шуғулланаётган австралиялик спортчи жаҳон рекордини янгилади

Ёш истеъдодли енгил атлетикачилардан бири австралиялик Саша Жоя лангарчўп билан сакраш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади. 

Гап шундаки, енгил атлетиканинг кўплаб йўналишларида иштирок этадиган, аниқроғи, кўп кураш устаси бўлмиш Саша куни кеча Австралия чемпионати доирасидаги баҳсда ўз ёш тоифасида жаҳон рекордини янгилади. Лангарчўп билан сакраш секторида қайд этган 5,56 метрли натижа эндиликда ўсмирлар ўртасидаги янги рекорд сифатида қайд этилади. Бу натижа аввалги рекорд соҳиби грециялик Карилис Эмманоуилникидан 1 см.га яхшироқ. 

Таъкидлаш жоиз, австралиялик ушбу ёш иқтидор эгаси 80-йиллар Ўзбекистон жамоаси учун иштирок этган Александр Парнов қўл остида енгил атлетика сир-асрорларини ўрганмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!