София Кенин навбатдаги совринини қўлга киритди

CHERY AUTO

Америкалик София Кенин ва австралиялик Саманта Стосур Гуанчжоу шаҳрида ўтаётган мусобақанинг финал босқичида ўзаро куч синашди.

София мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида Саманта рақибини уч сетда 6:7, 6:4, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Мазкур ғалаба С.Кенин учун "Guangzhou Open" турнирининг бош соврини ва 280 рейтинг очкосини қўлга киритди. Шунингдек, София ташкилотчилар томонидан 111,164 АҚШ доллари билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!