Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида олтин ва бронза медалларига эга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хитойнинг Зунйи шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасида ёшлар ва катталар тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бугунги кунида ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳар икки медал спорт отидаги машқ дастурида қўлга киритилди. Катталар ўртасидаги беллашувларда Ўткирбек Жўраев энг юқори баллни жамғарган бўлса, ёшлар тоифасида Тимур Камаев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!