"Спортинг" АПЛ клубини янчиб ташлади
Янги мавсум — 2026/2027 йиллар олдидан Португалиянинг «Спортинг» ва Англиянинг «Ноттингем Форест» жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Беллашув португалияликлар фойдасига якунланди — 4:1.
Учрашув бошида ҳисобни меҳмонлар форварди Игор Жезус очди. Орадан кўп ўтмай, 14-дақиқада «Спортинг» ҳимоячиси Гонсалу Инасиу ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда, 61-дақиқада яримҳимоячи Исса Думбия лиссабонликларни олдинга олиб чиқди. Тўрт дақиқа ўтгач, ҳужумчи Рафаэл Нел португалияликлар устунлигини оширди. 84-дақиқада эса Нел яна бир бор аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Фикрлар