Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суарес Мессини "тахт"дан ағдарди

Месси хафа бўлмади

2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида Чили дарвозасини ишғол қилган Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Жанубий Америка минтақаси саралаш мусобақалари тарихидаги 22-голини нишонлади ва бу янги рекорд сифатида қайд этилди.

Аввалги рекорд Суареснинг яқин дўсти ҳисобланган Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли эди. У саралаш турнирларида жами 21 та гол урганди.

Месси ва Суарес 2014-2020 йиллар давомида “Барселона”да бирга ўйнаган. Каталония клубини қабул қилиб олган Рональд Куман Суаресга ишонч билдирмаганидан кейин уругвайлик тўпурар “Атлетико”га ўтиб кетди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ