Суарес: "Реал" Роналдусиз ҳам "Реал

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес Криштиану Роналдунинг кетиши “Реал” учун катта йўқотиш эмаслигини айтди.

“Реал” Мадрид – бу “Реал” Мадрид. Уларда юқори савияли футболчилар кўп деб ўйлайман. Энди уларда Роналду бўлмаса ҳам биз эҳтиёткор бўлишимиз шарт.

Чемпионат стартидаги ўйинлардан кўриш мумкинки, аввал сояда қолиб кетган айрим футболчилар ҳозир етакчилик қобилиятини намойиш эта бошлашди”, - дейди уругвайлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!