Сульшер “Барса” юлдузини олади

“Манчестер Юнтайед” бош мураббийи Сульшер “Барселона”нинг энг қиммат ўйинчиларидан бири Усмон Дембелени ўз таркибига қўшиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

Инглизлар қишки трансферлар вақтида ушбу трансфер бўйича каталонияликларга мурожаат қиладиган бўлди.

“Манчестер Юнайтед” мавсумни муваффақиятли бошлай олмагани учун клуб раҳбарияти таркибни кучайтиришга жиддий эътибор қаратишга қарор қилди. Шу мақсадда, манчестерликлар Усмон Дембелени кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан қишда ижарага олмоқчи.

Франциялик ҳужумкор футболчи жорий мавсумда Ла Лигада тўртта ўйин ўтказиб, ўзини кўрсата олгани  йўқ. Каталонияликлар ҳам 23 ёшли ўйинчининг кетишига қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!