Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади
Уле-Гуннар Сульшер узоқ танаффусдан сўнг мураббийлик постига қайтди. У Туркиянинг "Бешиктош" клубида иш бошлади.
Норвегиялик мутахассис билан бир ярим йиллик шартнома имзоланди. У сўнгги марта 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"га тайинланганди ва 2021 йилда ўз лавозимидан озод қилинганди.
"Бешиктош" мавсумни ажойиб бошлаганди. Клуб августда Суперкубок баҳсида "Галатасарой"ни йирик 5:0 ҳисобида таслим қилди. Шу билан бирга, кетма-кет ғалабалар, лекин вазият ёмонлашиб кетди. Шундан кейин раҳбарият Ван Бронкхорстни истеъфога чиқарди.
Фикрлар