Супер ҳужумчи мана шунақа бўлади!

Испаниянинг Marca нашри  замонамизнинг идеал ҳужумчиси тимсолини яратди. Нашр мутахассислар яқин ўтмиш ва замонамизнинг энг кучли ҳужумчиларининг устун томонларини ўрганиб чиқиб, бу хусусиятларни бир футболчида жамлади.

Демак танишинг, ҳужумчи идеал бўлиши учун қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак:

Куч-қуввати – Роналдоники (“Реал” ва “Барселона”)

1

Тезлиги –Жейми Вардиники (“Лестер”)

100483-27

Маҳорати – Марко ван Бастенники (“Милан”)

large_2

Чап оёқ зарбаси – Лионель  Мессиники (“Барселона”)

4

Ўнг оёқ зарбаси – Килиан Мбаппеники (ПСЖ)

5

Бош билан ўйнаши – Сантильянаники (“Реал”)

6

Мослашувчанлиги ва вазиятлардан фойдаланиши – Герд Мюллерники (“Бавария”)

7

Гол сезиш қобилияти – Гари Линекер (“Барселона”, “Тоттенхэм”)

chm-1986-frg-francija-2-0_14043833851218661965

Характер – Криштиану  Роналду (“Ювентус”)

sime

Юқорида номи зикр этилган ҳужумчилар ўз хусусиятлари билан жаҳон футболида ўзига яраша из қолдирган. Энди уларнинг кучли томонларини ўзида мужассам этган футболчи майдонда жавлон урса нималар бўлишини тасаввур қилаверинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!