Суперклуб дарвозабонидан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» жамоаси дарвозабони Габриэль Слонина ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда «Lequipe» нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, ёш дарвозабон учун Франция чемпионатида ўйнаш имконияти пайдо бўлган. Унга «Страсбург» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Угу Оливейра Слониинани жамоага таклиф этиш ташаббусини шахсан қўллаб-қувватлаётгани айтилмоқда.

Габриэль ҳозирги пайтда «Челси» билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома асосида боғланган. Мутахассислар унинг трансфер қийматини тахминан уч миллион евро атрофида баҳолашмоқда.

Ўтган мавсумда Слонина «Челси» ёшлар жамоаси сафида учта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!