Суперклуб "Ливерпуль"дан Вирцни олиб кетади
Англияда ўйини ўхшамаяпти
«Бавария» клуби ҳали ҳам Германия терма жамоаси ярим ҳужумчиси Флориан Вирцга қизиқишини йўқотмаган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар ҳозирда «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилаётган футболчининг Англиядаги ҳолатини яқиндан кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, Бундеслига чемпиони ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф ёки музокара бошлашни режалаштираётгани йўқ.
23 ёшли Вирц ўтган йил ёзида леверкузенлик «Байер» таркибидан «Ливерпуль»га ўтган эди. У англиялик клуб билан беш йиллик шартнома имзолаган. Футболчининг трансфер баҳоси тахминан 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Премьер-лигада Флориан тўртта ўйинда майдонга тушди ва шу вақт ичида фақат бир марта ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар (0)