Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперклуб Винисиусдан воз кечди

Буларга бунақа ўйинчи керак эмас

«Реал» ва ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар кутилмаганда тўхтаб қолди. Охирги соатларда эса бразилиялик юлдузнинг «Арсенал» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Лондон клуби бу вариантни жиддий ўрганаётгани айтилмоқда.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, Винисиус Жуниор хизматлари «Ливерпуль» клубига ҳам таклиф этилган. Бироқ мерсисайд жамоаси бу ташаббусга қизиқиш билдирмаган ва музокараларга қўшилмаган. «Қизиллар» ҳозирча эътиборини ўнг қанот ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратган.

Манбаларга кўра, Винисиусни қўлга киритиш учун Саудия Арабистони клублари, жумладан «Ал-Аҳли» ҳам ҳаракат қилиши мумкин.

26 ёшли Винисиус Жуниорнинг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 140 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ