Суперклубда оғир йўқотиш
“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска мавсумнинг қизғин палласи бошланаётган паллада жамоанинг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланган Коул Палмер хизматидан узоқ муддат фойдалана олмаслигини маълум қилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар англиялик ярим ҳимоячининг даволаниш муддати камида яна олти ҳафтага чўзилишини кўрсатди.
- Мен Коул Палмер сафга ноябрь ойида қайтади, деб адашган эканман. Афсуски, унинг даволаниш муддатига камида яна бир ой қўшилди. Жароҳатини тузатиш учун операция қилдириши шарт эмас.
Биз Коулни имкон борича ҳимоя қилишга уриняпмиз. Бироқ тиббий бўлимдаги ходимларимиз ҳам сеҳргар эмас. Коул Палмер унга бериладиган вақт давомида саломатлигини тўлиқ тиклаб олишига умид қиламиз, - деди Энцо Мареска.
24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда тўртта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган эди.



Фикрлар