Суперклубнинг Холандга пули етмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансферига оид ўз позициясини аниқлаштирди. Бу ҳақда немис футболига ихтисослашган инсайдер Кристиан Фальк маълум қилди.

Унинг хабарига кўра, немис гранди норвегиялик форвардни сотиб олиш режасини кўриб чиқаётгани йўқ. Мюнхен клуби Холанд номзодидан унинг жуда қиммат трансфери ва юқори маоши сабаб воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, Холанднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у етти ўйинда етти гол уришга муваффақ бўлди.

Эрлинг Холанд Германия чемпионати мухлисларига яхши таниш. У аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!