Суперлига. 1-тур рақамларда!

TIGGO 2 PRO

Ўзбек футболи мухлислари интиқлик билан кутган Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсуми ҳам бошланди.

Жорий йилда чемпионлик учун кураш қизғин бўлиши кутилмоқда. Сабаби бир нечта клублар асосий мақсад сифатида бош совринни қўлга киритишни кўзлаган. Хўш, дастлабки тур  қандай ўтганлигини рақамларда кўриб чиқамиз. 2025 йилда оилй лигада 16 жамоа иштирок этмоқда.

Илк турда мухлислар жами 7 баҳсни кузатиб боришди. Ушбу ўйинларнинг 4 тасида ғолиб жамоанинг номи аниқланди - (ОКМК 2:1 "Бухоро", "Қизилқум" 2:0 "Сурхон",  "Хоразм"  2:0 "Шўртан", "Насаф" 1:0  "Сўғдиёна") 3 баҳсда ўзаро дурангга имзо чекилди ("Қўқон-1912" 1:1 "Андижон",  "Бунёдкор" 2:2 "Нефтчи", "Навбаҳор" 0:0 "Динамо").  Ушбу ўйинларда жамоалар умумий 14 та гол киритишди. Ҳар бир учрашувда ўртача  2 та голга тўғри келмоқда. Энг кўп гол урилган беллашув "Бунёдкор" ва "Нефтчи"(2:2) бўлса, "Навбаҳор" ва "Динамо"(0:0) жамоалари ўртасидаги тўқнашувда ҳисоб очилмади.  Ушбу урилган 14 та голнинг  5 тасига легионер футболчилар муаллифлик қилди.

Ўтган мавсум 1-турида муҳлислар жами 7 учрашувни томоша қилишган. Ушбу ўйинларда эса умумий 20 гол киритилган.  Ҳар баҳсда ўртача 2.8 та гол. Энг кўп гол урилган ўйинлар "Локоматив" ва "Металург" (2:2), "Навбаҳор" 3:1 "Динамо", "Бунёдкор" ва "Қизилқум" (1:3)   учрашувлари ҳисобланади. 

Ўз дарвозасини тўп олиб чиқмаган клублар, "Хоразм", "Насаф", "Навбаҳор", "Қизилқум" ва "Динамо". "Sofascore" талқинига кўра Қўқон-1912 Андро Гиоргадзе (8.0) энг юқори баллни олди.  Ботирали Эргашев эса ўз дарвозасига берилган зарбаларни энг кўп қайтарган (4 та). Ушбу турда муаффақиятли дриблинг амалга оширган футболчи эса "Бунёдкор" ҳимоячиси Николаз Мали 5 тадан 4та самарали. Якунланган турда энг кўп рақиб дарвозасига зарба берган футболчи Иброҳимҳалил Юлдошев (5 та), аниқ зарба бериш бўйича эса "Бунёдкор" ҳужумчиси Имеда Ашортиа энг яхши кўрсаткичга эга (2 та).

Маълумот учун, мазкур турдан ўрин олган "Пахтакор" ва "Машъал" учрашуви 2 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!