Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади
Тур давом этади...
Суперлига 8-тури давом этади. Бугун тур доирасида 3 та ўйин бўлиб ўтади.
Куннинг биринчи баҳси "Жар"да ўтказилади. Унда "Бухоро" ва "Машъал" жамоалари баҳс олиб боради. Учрашув 18:00да старт олади.
Навбатдаги қарама-қаршилик эса Олмалиқда ОКМК ва "Андижон" ўртасида кечади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги эса 19:30да чалинади.
Куннинг сўнгги беллашуви эса Сурхондарёда бўлиб ўтади. Маҳаллий "Сурхон" жамоаси "Пахтакор" клубини меҳмон қилади. Бу ўйин эса 20:15да бошланади.

Изоҳлар (0)