Хабарингиз бор, айни дамда трансферлар ойнаси ўзининг қизғин палласига кирган. Биз вазиятдан фойдаланиб ҳозирга қадар рўй берган транcферлар орасидаги энг эътиборга молик еттитасини танлаб олдик. Легионерлар алоҳида мавзу бўлгани боис, уларга аталган ТОП 7 ҳам тез орада сайтимизда эълон қилинади. Ҳозирча, маҳаллий футболчилардан иборат кучли еттиликда кимлар ўрин эгаллаганига эътибор қаратамиз!

7 ўрин. Абдурауф Бўриев - "Пахтакор"

Можароларга қарамай, "Олимпик"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи учун янги даражага чиқиш имконияти очиб берилди. Ёшлар ўртасидаги мусобақалардаёқ иқтидорли эканлиги кўп эътироф этилган Бўриев "Пахтакор"да деярли рақобатсиз қолдирилган зонасини беркитиши керак бўлади. Абдурауфдан "шерлар" сафида ўзини кўрсатиши ва ёшартирилиши тахмин қилинаётган таркибнинг янги етакчисига айланиши кутилмоқда!

6 ўрин. Фарруҳ Икромов/Ҳумоюнмирзо Иминов - "Динамо"

iminov

Самарқанд клуби ўтган мавсум Вадим Абрамов билан кубок ва Про Лигада ўзини кўрсати.шни уддалаган эди. Трансфер ойнасида ҳам "Динамо" фаоллиги билан яна бир бор ҳайрон қолдирди. Эътиборли томони катта трансферлар билан эмас, танлов билан! Абрамов ўз потенциалини намойиш эта олмаётган бир нечта иқтидорли футболчиларни таркибга қўшиб олди. Фарруҳ Икромов ва Ҳумоюнмирзо Иминовлар юқорида айтган критериямизга тўлиқ мос келади. Иккиси ҳам ҳали жуда ёш ва исботлаб қўйиши керак бўлган нарсалари етарлича. Қўшимчасига, футболчиларни кашф қилиш ва ўз кучига ишонч тақдим этиш бўйича юртимиздаги энг зўрларидан бири саналган Вадим Карленович учун бу йигитлар чинакам топилма!

5 ўрин. Фарруҳ Сайфиев - "Навбаҳор"

фарруҳ

Бир неча йилдан бери Суперлигада энг сермаҳсул қанот ҳимоячиси сифатида даражани ушлаб келаётган Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда "лочинлар"нинг энг оғриқли нуқтасини беркитиши кутилмоқда. Биз учун якунланган Осиё кубоги кўрсатди-ки, Фарруҳ ҳозир ҳам аъло даражадаги спорт формага эга ва яна камида 2-3 мавсум темпни пасайтирмайди. Унинг трансфери "Навбаҳор"нинг ҳужумларига ранг-баранглик қўшиши турган гап.

4 ўрин. Ислом Кенжабоев - "Насаф"

иса

Кичик танаффусдан сўнг, "Қизилқум" сафида чинакам фурор кўтарган Кенжабоев йил якунларига кўра энг яхши футболчи учун бўлган сўровномада бежизга кучли учликдан ўрин эгаллагани йўқ. Вингер деярли бир ўзи Навоий клубини елкасида тортиб юришни уддалади. Тезкор, яхши техникаси эгаси саналган футболчи "Насаф"га катта амбициялар билан қайтмоқда. Бу трансфер "аждарлар"нинг ҳужумдаги креативлиги учун каттагина плюс!

3 ўрин. Жасур Жалолиддинов - "Нефтчи"

жаско

"Олимпик" ва Олимпия терма жамоаси сардори - Жасур Жалолиддинов "Нефтчи"нинг анчадан бери шортлистида бор эди. Виталий Левченко жорий мавcумда "фантазиста"ни қўлга киритишни уддалади. Фарғоналиклар ўтган мавсумда жуда тартибли ҳимоя билан кўпчиликнинг эътиборини тортгани рост, аммо ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғидаги узилиш сабабли кўплаб ўйинларда ғалаба қозона олмагани ҳам факт. 14 ҳудуддаги бошлиқни тўлдириш, ярим ҳимоя ва ҳужум ўртасида кўприк бўлишни ва стандартларни аъло даражада ижро этишни уддалай оладиган Жасур ҳозирги "Нефтчи"нинг асосий ижрочисига айланиши турган гап. Ундан Фарғона клубининг умиди катта.

2 ўрин. Бобир Абдуҳолиқов - "Насаф"

боб

Амалдаги Қозоғистон чемпиони ва терма жамоа аъзоси саналган Бобир Абдиҳолиқов бир нечта таклифлар борлигига қарамай, берган ваъдасини устида турди. Ўтган мавсумда ҳужумларни якунлашда муаммоларга дуч келган "Насаф" Бобир Абдуҳолиқов ёрдамида сермаҳсулликни оширишга интилади. Тўпурар марказий страйкернинг йўқлиги "Насаф"ни муҳим ўйинларда очко йўқотишга сабаб бўлгани бор гап. Бу трансфер "аждарлар"га яқинлашиб келаётган мавсумда қўшимча устунлик тақдим этади.

1 ўрин.  Одил Ҳамробеков - "Навбаҳор"

Одил

Суперлигадаги уникум футболчилар сирасига кирувчи Одил Ҳамробековни "Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз таркибида кўриш учун охиргача кураш олиб боргани бежиз эмас. Сабаби жуда оддий. Ҳамробеков таркибида бор жамоа тўп назорати, прессингдан чиқиб кетиш, таянч зонасидан тезкор ҳужум бошлаш сингари бир нечта устунликка эга бўлади. Чемпионликни олдига мақсад қилиб қўядиган клублар юқорида санаб ўтган устунликларни ўзида бўлишини истагани табиий. "Навбаҳор" бу трансфер орқали терма жамоанинг асосий фигурасини қўлга киритди. Бу трансфер жорий мавсумда "Навбаҳор"нинг ўйинига яхшигина импулс бериши турган гап.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Бу муаллифнинг субъектив фикри. Агар сизнинг "ТОП 7"лигингиз бошқачароқ кўринишда бўлса, уни комментда ёзиб қолдиринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shakhzod
10/02/2024 23:41
Eng zo'r transfer Bobir Abduxoliqov, Sababi u legioner edi va hujumchi ekanligi yana bitta +. Odil yaxshi futbolchi lekin uning darajasi o'tgan yil ancha tushdi.
1. Abdixoliqov
2.Kenjaboyev
3.Da Silva (mavsum boshlansa ko'rasiz)
4.Hamrobekov
5.Marusic
6.Jaloliddinov
7.Norchayev
Фуркатжон Одиров
10/02/2024 17:23
1.бобур.2.ислом.3.4.5.лар йук
Nematjon Axmatxanov
10/02/2024 17:35
Uyin boshlansin kegn bilamiz ungacha kotni qsish kk oka
&
Zamon
11/02/2024 16:55
Qiziq agar nasaf ochlda uynasa va aynan Bobur gol ursa qanday bularkina Katanes yaxshi murabbiy ekanligiga tan berdim qatarga chiroyli mag‘lub bulish ham aralash taktika tanlash ham bir sanat agar Bobur tushganida hudo kursatmasin gol urib quyishi mumkin ediya
&
Shakhzod
10/02/2024 23:44
Bobirni darajasiga Katanesga o'xshab siz ham ishonmaysizmi? Yaxyo aka.