Супертўпурар “Бавария”га келди

“Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейн фаолиятини Бундеслигада давом эттиралиган бўляпти.  Таниқли инсайдер Флориан Плеттенберг “Бавария” бу трансферни расмийлаштиришга жуда яқин турганини маълум қилди.

Манбага кўра, 30 ёшли тўпурар Мюнхенга етиб келди. Тез орада Ҳарри Кейн тиббий кўрикдан ўтади ва мюнхенликлар билан шартнома имзолайди.

Томонлар келишувига биноан футболчи 2027 йилнинг ярмигача Бундеслига грандида тўп тепади.

Узоқ давом этган музокаралар якунида “Бавария” ва “Тоттенхэм” 100 миллион евродан кўпроқ суммага келишди.

Англиялик футболчи фаолиятида илк бор ўз юртидан ташқарида ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!