Супертўпурар Европадан кетади
Жорий мавсумни Испания чемпионатида ўтказаётган уругвайлик тўпурар Эдинсон Кавани Европани тарк этиши кутиляпти.
“Валенсия” билан шартномаси яна бир йил давом этадиган 36 ёшли ҳужумчи фаолиятини Жанубий Америкада давом эттириш эҳтимоли катта, деб хабар тарқатди Todofichajes нашри.
Манбанинг таъкидлашича, “Бока Хуниорс” тажрибали футболчини ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаган.
Аргентиналиклар “Валенсия” билан Каванининг трансфери бўйича музокара бошлади ва уни муваффақиятли якунлашга ишонмоқда.
Кавани жорий мавсумда 22 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бешта гол ва иккита ассист расмийлаштирди.
Фикрлар