Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперюлдуз "Манчестер Сити"ни танлади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Йилнинг энг зўр хариди

Футбол дунёсида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфери бўйича қарорини маълум қилди.

Романо хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Манчестер Сити» таклифини қабул қилган ва трансферга шахсан ўзи розилик билдирган. 

Энди навбат «Манчестер Сити» раҳбариятига — клуб «Челси»га расмий таклиф юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Энцо Фернандеснинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган. 

У лондонликлар сафига «Бенфика» жамоасидан қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Энцо Фернандес ҳозиргача «Челси» таркибида 54 та ўйин ўтказган. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 15 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ