“Сурхон” - “Насаф” ўйинида ҳакамлик панд бермаса...
SPORTS.uz сайти журналисти – Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм саҳифасида бир неча соатдан сўнг бошланадиган “Сурхон” – “Насаф” баҳси борасида фикр билриди.Унга кўра, бугунги ўйин икки клуб учун ҳам бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.
“Бугун жуда қизиқ баҳс бўлиб ўтади. “Насаф” Тошкентда “Сурхон” билан куч синашади. Жамоалар яхши формада бўлибгина қолмай, аъло кайфиятда тўқнаш келишмоқда. Йўқотишлар йўқ, очко иккисига ҳам бирдек керак. Иккита “тоза футбол” ўйнадиган жамоалар ўйини кўплаб саволларга ойдинлик киритиб бериши мумкин.
Масалан:
“Сурхон” ҳақиқатдан ҳам ТОП даражада футбол ўйнаяптими?
“Насаф”нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари қандай?
“Сурхон”нинг прессинги ва интенсив футболи мавсумни кучли тўртликда якунлашга етарлими?
“Аждарлар”нинг Суперкубокдаги ғалабаси ички муҳитни қай даражада яхшилаган?
Эътиборли томони шундаки, агар “Сурхон” бугун ғалаба қозонадиган бўлса, очколар борасида “Насаф”га етиб олади. Баҳс Бердиев шогирдлари фойдасига ҳал бўлса, “Насаф” чемпионлик пойгасига қайтади.
Воҳа дербисида ўртага тикилган нарсалар жуда кўп. Агар ҳакамлик масаласи панд бермаса, бугун Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг томошабоб ўйинга гувоҳ бўламиз.”
Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да старт олади.
Фикрлар