Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Сурхон" - "Пахтакор" превью

Бугун ҳам Ўзбекистон Кубоги баҳслари давом эттирилади.

18 май куни Ўзбекистон Кубоги 2-турида "Пахтакор" "Сурхон"га қарши ўйнайди. Баҳс Термиздаги стадион майсаси талаб даражада эмаслиги сабабли Тошкентда бўлиб ўтади.

"Сурхон" билан "Пахтакор" 2003 ва 2019 йил кубок баҳсларида тўқнаш келган. 2003 йил Термизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган "Шерлар" Тошкентда ушбу рақибни 7:1 ҳисобида тор-мор этишганди. 2019 йил чорак финалда ҳам "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган. Ўша мавсумларда "Пахтакор" кубокка эга чиққан.

"Сурхон" ва "Пахтакор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 2-тур ўйини "Пахтакор" стадионида 18 май, душанба куни соат 19:00 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ