
"Сурхон" посбони Ўзбекистонга қайтди
Хабарингиз бор, "Сурхон" айни дамда Туркияда йиғин қилмоқда.
Жамоанинг 30 ёшли посбони Артём Потапов Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда "учар тулпорлар" матбуоти хабар берди.
"Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида таркибимизда битта ўзгариш юз берди. Дарвозабон Артём Потапов жароҳати туфайли жамоа лагерини тарк этиб, Тошкентга жўнаб кетди. Ҳозирги вақтда дарвозабонимиз Тошкентда профессионал шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттиради ва режа бўйича Суперлига бошланишдан олдин жамоа сафига қайтади", - дейилади хабарда.
Фикрлар