Асосий мазмунга ўтиш

Сув полочилар Тошкентда беллашмоқда

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Баҳслар қизғин ўтди

Сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида сув полоси бўйича U15 ва U17 ёш тоифасида турнир ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада жами 11 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. U17 ёш тоифасида ўтказилган иккинчи кунги учрашувларда “СМ-1” жамоаси 8:13 ҳисобида “Гермес”га (йигитлар) имкониятни бой бериб қўйган бўлса, сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ўқувчиларидан иборат жамоа “Гермес”ни (қизлар) 9:7 ҳисобида енгди. 

Шунингдек, U15 ёш тоифасидаги беллашувларда “СМ-2” ва “Гермес” (қизлар) баҳсида 6:9 ҳисоби қайд этилди. “СМ-1” ҳамда “Гермес” (ўғил болалар) ўртасидаги учрашув 6:11 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ