Таэквондо WT. Бугун икки вакилимиз ЖЧда даянга чиқади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун нуфузли мусобақанинг навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда икки нафар спортчимиз даянга чиқади. Жумладан, 46 кг вазнда Зуҳра Тожиматова ўз юришини марокашлик Нежа Эласалга қарши бошлайди. 54 кг вазнли Омонжон Отажонов эса, Колумбия вакили Браян Гарридо билан беллашади.

Маълумот учун, вакилларимиз бунгача кумуш (Светлана Осипова) ҳамда бронза (Улуғбек Рашитов) медалларига эга чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!