Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Таниқли бошловчи Ўзбекистонни жаҳон чемпионати финалида кутмоқда

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Дмитрий Губерниев Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида финалгача етиши мумкинлигини айтди.

Таниқли спорт шарҳловчиси ва телевидение бошловчиси Дмитрий Губерниевнинг фикрича, Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиши мумкин.

"Бундан ташқари, менимча, улар умуман олганда мундиал финалигача етиб боришга қодир. Футболда ҳамма нарса мумкин. Ўзим шахсан шу терма жамоа учун қайғуриб томоша қиламан. Финалда Ўзбекистон — Нидерландия учрашувини кутяпман", — дея Губерниевнинг сўзларини келтиради "РБ Спорт" портали.

Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўл олди. Жамоа "К" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон мундиалдаги биринчи учрашувини 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 07:00 га белгиланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ