Тчуаменининг жойи ўзгаради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью «Вильярреал»га қарши чемпионат учрашуви олдидан марказий ҳимояда кимга ишониши мумкинлиги маълум бўлди.

«Marca» нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» ҳозир марказий ҳимоячилар бўйича жиддий танқисликка дуч келган. Айни пайтда жамоада фақат тажрибали немис ҳимоячиси Антонио Рюдигер ўйинга тайёр. Конате, Асенсио ва Милитао турли жароҳатлар сабаб майдонга туша олмайди. Дин Хейсен эса ўтган турда «Атлетико»га қарши Мадрид дербисида қизниқ карточка олгани учун бу сафар жамоага ёрдам бера олмайди.

Шу шароитда Жозе Моуринью марказий ҳимоя чизиғида одатда ярим ҳимояда ҳаракат қиладиган француз футболчиси Орельен Тчуамени хизматидан фойдаланишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью бошқарувидаги «Реал» ҳозирги пайтда Испания чемпионати жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!