Тебас "Барселона"ни айбдор деб ҳисоблайди
Ла Лига раҳбари "Барселона"га қўйилган айбловлар ҳақида гапирди.
Бугун малум бўлишича, суд RFEF ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Анрикес Негреирага "Барселона"дан 7,5 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблаган.
Таъсир ўтказишга уриниш фактининг ўзи аллақачон жиноий жавобгарликка тортилади. Бу спорт коррупцияси. Негреиранинг "Барса"дан пул олгани жиддий қоидабузарлик. Мақсад ҳакамларга таъсир ўтказиш бўлса, бу жиноятдир.
Жиноий масала ҳал бўлгач, ("Барселона"га қарши) санкциялар ҳақида ўйлаймиз. Ноқонуний тўловлар белгилари борлигига ишонаман. ("Барса" томонидан ўйин натижаларига таъсир қилиш) Иш ечим топишга яқин”, — деди Хавьер Тебас.
Фикрлар