
Тен Хаг фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
"Манчестер Юнайтед"ни тарк этган Эрик тен Хаг фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Унга "Лейпциг" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Sky Sports" инсайдери Патрик Бергер.
Журналистнинг сўзларига кўра, Германия жамоаси Марко Розени ўз лавозимидан озод қилса, нидерландиялик мутахассис билан боғланиши мумкин. Мураббийнинг кетиши эса келаси ўйинларга боғлиқ бўлиб турибди.
"Лейпциг" мавсумни яхши бошлаган бўлсада, сўнгги пайтлар ғалаба қозона олмаяпти. Клуб охирги 6 та баҳснинг атиги биттасида дуранг ўйнади, қолганларида эса мағлуб бўлди.
Тен Хаг бундан олдин ҳам Бундеслигада ишлаган. У 2013-2015 йиллар давомида "Бавария"нинг ёшлар жамоасига устозлик қилган.
Фикрлар