Тенг жангдаги омадсиз якун

Иордания пойтахти Амман шаҳрида давом этаётган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирда ўтган йили Мўғулистонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медаль соҳибаси Навбаҳор Ҳамидова ҳам ўз жангини ўтказди. -75 кг да рингга кўтарилган юртдошимиз қозоғистонлик  Надежда Рябец билан баҳс олиб борди.

Маълумки, ушбу вазн тоифасида ҳам 4 та йўлланма ўйналмоқда. Шундай экан ярим финалга йўл олганлар йўлланмани нақд қилади.

Жангга келадиган бўлсак, биринчи раунд қарама-қарши зарбалар билан бошланди. Навбаҳорда аниқ зарбалар кўпроқ бўлди ва бу ҳакамлар томонидан ҳам эътироф этилди.

Иккинчи раундда Рябец олдинга ташланди. Надежда нисбатан фаолроқ бўлди. Бу раунд клинч ва ҳакам томонидан олиб ташланган очколар билан ёдда қолди.

Учинчи раундда юртдошимиз танага кўпроқ зарбалар йўллади. Жисмоний ҳолат муҳим роль ўйнаган сўнгги раундда Ҳамидова оёқда ҳам яхши ишлади. Лекин устунлик ҳакамлар томонидан қозоғистонлик Рябецга берилди. 

Афсуски, Навбаҳор 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва ўз юришини шу ерда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!