Тер Штегеннинг трансфери барбод бўлди
Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Марка-Андре тер Штегеннинг Нидерландиянинг «Аякс» жамоасига ўтиши бўйича музокаралар кутилмаганда тўхтаб қолди.
Журналист Маттео Мореттонинг ижтимоий тармоқда хабар беришича, келишув ҳозирча тўлиқ барбод бўлиш арафасида турибди.
Манба маълумотига кўра, муаммо фақат солиқ масалаларига боғлиқ эмас. Сўнгги соатларда дарвозабон маошини қай тарзда тақсимлаш бўйича жиддий келишмовчилик юзага келган. Томонлар бу борада муросага боришга шошилмаяпти, бу эса битимни якунлаш жараёнини янада қийинлаштирмоқда.
Ҳозирча тер Штеген «Барселона» таркибида қолмоқда ва жамоанинг мавсумолди йиғинларида иштирок этяпти. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган хабарларга кўра, у шу ёзда каталонияликларни тарк этиши деярли аниқ деб баҳоланмоқда.
Тер Штеген 2014 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини «Жирона» клубида ижара асосида ўтказган, бироқ жароҳати сабаб фақат икки ўйинда майдонга туша олган, холос.

Фикрлар