Терма жамоа ҳимоячисига АҚШ виза бермади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш миллий жамоаси ҳимоячиси Закария Ал-Уахди АҚШда бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига жамоа билан бирга учиб кета олмади. Сабаб – футболчига виза бериш рад этилгани. Аввал бошда бу одатий ҳужжат расмийлаштиришдаги кечикиш, деб баҳоланган эди, аммо вазият кутилмаган йўналиш олди.

Morocco World News нашри хабарига кўра, АҚШ расмийларининг бундай қарор қабул қилишига футболчининг эмас, балки унинг отасининг ташқи кўриниши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Хусусан, унинг сақоли боис қўшимча саволлар пайдо бўлгани айтилмоқда. Спортчига виза берилмаслиги, айниқса, спортга алоқаси бўлмаган омиллар билан боғлангани марокаш делегациясида жиддий хавотир уйғотган.

Шунга қарамай, Қироллик марокаш футбол федерацияси масалани тезда ҳал этишга муваффақ бўлди ва Эль-Уахди аллақачон жамоа жойлашган базага етиб борди. Ҳимоячи энди тўлиқ равишда 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига тайёргарликка йўналтирилган. Марокаш терма жамоаси ўзининг илк учрашувини 14 июнь куни Нью-Жерсида Бразилия терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!