Терма жамоа тарқатиб юборилди
“Барселона” ва “Арсенал”да ўйнаган машҳур тўпурар Пьер-Эмерик Обамеянг етакчилигидаги Габон миллий терма жамоаси ҳукумат қарори билан тарқатиб юборилди.
Бунга терма жамоанинг Африка Миллатлар кубоги мусобақасидаги муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлди.
Габонликлар гуруҳ босқичидаги учта учрашувда бирорта очкони қўлга кирита олмади. Терма жамоа Камерунга 0:1, Мозамбик ва Кот-д’Ивуарга бир хил – 2:3 ҳисобида ютқазди.
- Африка миллатлар кубогидаги шармандали иштирокни инобатга олган ҳолда, ҳукумат миллий терма жамоа фаолиятини кейинги хабарга қадар тўхтатиш ва мураббийлар штабини ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилди, - деди Габон спорт вазири Симплис-Дезире Мамбула.
Шунингдек, жамоадан унинг кўп йиллик етакчиси ва энг яхши тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам чиқариб юборилди. Ўз даврида “Арсенал”, “Челси” ва “Барселона” каби бир қатор гранд клубларда муваффақиятли тўп тепган 36 ёшли футболчи Габон терма жамоасида 82 та учрашувда 39 та тўп киритган эди.



Фикрлар