Терма жамоада касаллик кўпайиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Швеция футбол ассоциацияси расмий сайтида маълум қилинишича, терма жамоада бир қатор ўйинчилар касалланиб қолгани учун бош мураббий захирадан қўшимча футболчиларни чақиришга мажбур бўлди.

Швеция Лига миллатларининг В лигасида кетма-кет икки сафар ўйинини ўтказади: 2 октябр куни жамоа Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушади, 5 октябрда эса Руминия меҳмони бўлади.

Сараевода бўлиб ўтадиган Босния ва Герцеговинага қарши учрашувда Беньямин Нюгрен, Ясин Айяри, Густав Лагербильке, Эллиот Струд ва Патрик Волемарк жамоага ёрдам бера олмайди. Эллиот Струд ва Патрик Волемарк Руминияга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборишади.

Уларнинг ўрнига бош мураббий Грэм Поттер терма жамоага Кен Сема, Хуго Болин, Феликс Беймо ва Сэмуэль Дални чақирди. Бир кун аввал жамоага Эрик Смит ҳам қўшилган эди.

Швеция терма жамоаси Лига миллатларидаги стартни муваффақиятли бошлади: икки ўйинда қўлга киритилган 6 очко жамоага 4-гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имконини бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!