Терма жамоада ўйнаган футболчининг ўлиги чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Габон футбол федерацияси ижтимоий тармоқларда Ирунду Мусаву-Кинг вафот этгани ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, собиқ футболчи Либревилдаги ўз уйида жонсиз ҳолда топилган.

Ирунду Мусаву-Кинг 34 ёшида оламдан ўтди. Ҳозирча унинг ўлими сабаблари очиқланмаган.

Ҳимоячи Франциянинг "Кан" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Франция чемпионатида "Кан"дан ташқари "Лорьян", "Тулуза", "Булонь", "Ле-Ман", Испаниянинг "Гранада", Италиянинг "Удинезе", Швейцариянинг "Санкт-Галлен" ва Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клубларида ўйнаган. 

Ирунду Мусаву-Кинг Габон терма жамоаси сафида халқаро миқёсда 14 та учрашувда майдонга тушган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!