Терма жамоадан кет, 7 миллион евро оласан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман Германия Футбол федерацияси (DFB) раҳбарлари билан уч соат давом этган учрашув ўтказди. 

Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, немис мутахассисига ихтиёрий равишда истеъфога чиқиш таклиф қилинган. Федерация Нагельсманга 7 миллион евро миқдорида компенсация тўлашга тайёр экани айтилмоқда. Шу билан бирга, мураббийнинг бундестимни тарк этиши эҳтимоли жуда юқори экани таъкидланади.

38 ёшли мураббий 2023 йилдан буён Германия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг DFB билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. 

Германия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатини 1/16 финал босқичида тарк этган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!