Тезкор! Футболчимиз жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан мундиал мезбонларидан бири ҳисобланган Канада терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг энг муҳим эпизодларидан бири Азизжон Ғаниев билан боғлиқ бўлди. 23 дақиқада тажрибали ярим ҳимоячимиз шикастланиб, ўйинни давом эттира олмади.

Фабио Каннаваро Азизжон Ғаниев ўрнига Аббосбек Файзуллаевни майдонга туширди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ғаниевнинг жароҳат жиддий бўлиши мумкин.

Терма жамоа штабида Ғаниев 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!