Тезкор! Неймар жиддий жароҳат олди

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Уругвай - Бразилия баҳсининг 47-дақиқасида Неймар Де ла Крус билан курашда майдонга ноқулай йиқилди ва жиддий жароҳат олди. 

Маълум бўлишича, Неймар тиззасидан жиддий жароҳат олган ва стадион яқинидаги шифохонага олиб кетилган. Тез орада расмий баёнот берилади.

Ўйиндан олдин футболчи мазкур баҳсни асосий таркибда эмас, захира ўриндиғида бошлаши ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Сабаби, у ўтган учрашувда ҳам ўзини ноқулай ҳис қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!