Тезкор хабар! Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи билан келишувга эришилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун эрта тонгда янги бош мураббий билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. 

Бироқ, у айни пайтда ўз шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётгани сабабли, жаҳон чемпионати якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўради. Ўзининг бу илтимосини мутахассис жаҳон чемпионати олдидан унинг шогирдлари кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлади. Умид Аҳмаджонов янги бош мураббийнинг бу илтимосини қабул қилди ва июль ойига қадар унинг номи футбол жамоатчилигига эълон қилинмаслигига ваъда берди.

Энг муҳими мутахассис билан якуний тўхтамга келинди ва у Россиядаги мундиалдан сўнг мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини расман қўлга олади. Унга қадар эса мамлакатимизнинг бош жамоаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида янги ташкил этилган мураббийлар кенгаши қўл остида ўқув-машғулот йиғинлари ва белгиланган ўртоқлик учрашувларини ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!