Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тоғ чанғиси бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтган мусобақа слалом ва гигант слалом йўналишлари бўйича ташкил қилинди. Мазкур чемпионатда 100 нафарга яқин иштирокчи ғолиблик учун стартга чиқдилар. Улар орасида қуйидаги спортчилар ғолибликни қўлга киритишди:

Катталар:
Комилжон Тўхтаев
Валерия Ковалёва

U-21
Ролан Роимқулов
Сабина Султанова

U-18
Медет Назаров
Валерия Ковалёва

U-16
Никита Горковский

U-14
Самандар Асанов
Елена Морозова

U-11
Эльбек Абдугапаров
Алиса Акифьева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!