Токио-2020. Мўминжон Абдуллаевнинг навбатдаги рақиби маълум
Ҳозиргина яна бир классик курашчимиз Мўминжон Абдуллаев (130 кг) Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги ўз учрашувини ўтказди. Ҳамюртимиз биринчи даврада эстониялик Артур Витининга қарши гиламга чиқди.
Тажриба бобида устун бўлган рақибимиз ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиш учун атиги 31 сония сарфлади холос. Якуний ҳисоб 8:0. Энди Абдуллаев кейинги даврада чилилик Ясмани Фернандес билан курашади.
Вакилларимизнинг чиқишларини SPORTS.uz сайтида онлайн кузатиб боринг!
Фикрлар