Том Аспинал реваншга қарши эмас

  • 12 ноябрь, 14:42
  • 0
  • MMA

Оғир вазнда вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспинал (15-3) бир кун келиб Александр Волков (38-10) билан яна курашишини истисно қилмади.

"Келажакда реванш ўтказилса, ҳайрон бўлмайман. Биламан, аввал ҳам жанг қилганимда у яхши формада эди, лекин ҳозир ундан-да яхшиланганини кўриб турибман. Александр октагонда ўз ритмини топса, уни тўхтатиб бўлмайди. Бироқ мен реваншга қарши эмасман", - деди Аспинал "Red Corner MMA" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Аспинал биринчи раунддаёқ Волковни сабмишшин эвазига мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!