Топ-лигаларда “Манчестер Юнайтед”дан “тешик” жамоа йўқ
Жамоа жуда кўп гол ўтказяпти
«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 10-турида «Астон Вилла» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган учрашувда ўз дарвозасидан тўртта гол олиб чиқди.
Шу тариқа манчестерликлар мавсумнинг ушбу босқичида ўтказиб юборилган голлар сони бўйича Европанинг кучли бешта лигаси орасида салбий рекорд қайд этди.
Opta Sport статистика портали хабар беришича, жорий мавсумда Европанинг кучли бешта лигасида иштирок этаётган бирорта ҳам жамоа барча мусобақаларда «Манчестер Юнайтед»дан кўпроқ гол ўтказиб юбормаган.
Айни пайтда Майкл Кэррик шогирдлари ўз дарвозасидан 30 та тўп олиб чиққан: шундан 19 таси АПЛда, саккизтаси Чемпионлар лигасида ва учтаси Англия лигаси кубогида.
Жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» бир марта ғалаба қозонди, беш бор дуранг ўйнади ва тўрт марта мағлубиятга учради. Жамоа терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган танаффус арафасида АПЛ жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)